Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, бугун, 11 апрель соат 23:00 ҳолатига кўра, юртимизда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 767 нафарни ташкил қилмоқда.
Бугун соат 14:30 ҳолатида беморлар сони 729 нафар эди.
Эслатиб ўтамиз, 27 март куни коронавирус билан касалланган наманганлик 72 ёшли аёл вафот этди.
28 март куни эса 1 нафар бемор (эркак)да ўлим ҳолати қайд этилди.
8 апрель куни коронавирусга чалинган чирчиқлик 40 ёшли бемор вафот этди.
Маълумот учун: Жиддий карантин чоралари белгиланганига қарамасдан нега зарарланиш ҳолати ошиб бораётгани тўғрисида Нурмат Отабеков изоҳ берган эди.