Бугун, 14 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1054 нафарни ташкил қилмоқда, дея хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Эслатиб ўтамиз, 13 апрель соат 23:00 ҳолатига кўра, инфекция қайд этилганлар сони 998 нафарни ташкил қилганди.
Ҳозирга қадар коронавирус оқибатида 4 киши вафот этган, шунингдек, беморларнинг 85 нафари бутунлай соғайган.