2020 йил 15 апрель соат 16:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1275 нафарни ташкил қилмоқда.
Бугун соат 10:00 даги ҳолатга кўра, уларнинг сони 1214 нафарни ташкил қилган эди.
Ҳозирга қадар коронавирус оқибатида 4 киши вафот этган, шунингдек, беморларнинг 99 нафари бутунлай соғайди.
Сўнгги маълумотларга кўра, Вирусология илмий-текшириш институтидан олинган маълумотга кўра, ушбу институт клиникасида даволанаётган 102 беморнинг 27 нафарида пневмония клиник белгилари кузатиляпти, 2 нафарининг аҳволи оғир, 1 нафарининг аҳволи нисбатан оғир ва яна 1 нафарининг аҳволи ўта оғир деб баҳоланмоқда.