АсосийJamiyat

Коронавирус билан касалланганлар "ТошМИ" клиникасига ётқизилди. Уларнинг 6 нафари оғир аҳволда

'Коронавирус билан касалланганлар "ТошМИ" клиникасига ётқизилди. Уларнинг 6 нафари оғир аҳволда'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков «Ўзбекистон 24» телеканали орқали чиқиш қилиб мамлакатимизда коронавирус билан касалланганларнинг айни пайтдаги аҳволи ҳақида маълумот берди

– Мамлакатимизда айни дақиқаларга келиб, коронавирус касаллиги билан рўйхатга олинган беморлар сони 1349 нафарни ташкил этди. Вирусология илмий-текшириш институтидан олинган маълумотга кўра, ушбу институт клиникасида даволанаётган 100 беморнинг 26 нафарида пневмония клиник белгилари кузатиляпти, 4 нафарининг аҳволи оғир, 1 нафарининг аҳволи нисбатан оғир ва яна 1 нафарининг аҳволи ўта оғир. Эпидемиология-микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институтида даволанаётган 101 бемордан 2 нафарининг аҳволи оғир, Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида даволанаётган 124 бемордан 6 нафарининг аҳволи оғир, деб баҳоланяпти. 

Эслати ўтамиз, Ўзбекистонда 16 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1349 нафарни ташкил қилмоқда.

Ҳозирга қадар коронавирус оқибатида 4 киши вафот этган, шунингдек,  беморларнинг 107 нафари соғайди.

 

    Бошқа янгиликлар