АсосийЖамият

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони ошди

ССВ маълум қилишича, 2020 йил 18 апрель соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус...

'Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони ошди'ning rasmi

ССВ маълум қилишича, 2020 йил 18 апрель соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1490 нафарни ташкил қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бугун соат 19:00 ҳолатига кўра, беморлар сони 1469 нафар эди. Касалланганлар 21 нафарга кўпайди. 

Айни пайтга қадар ушбу инфекциядан 5 киши вафот этди. 

Юртимизда коронавирусдан тузалаётганлар ҳам ошиб бормоқда, айни вақтда уларнинг сони 194 нафарга етди. 

Шу ўринда айтиб ўтиш ўринлики, республикамизда катта ёшли фуқаролар ҳам коронавируснинг енгмоқда. Хусусан, бугун 18 апрелда коронавирусдан оғир аҳволга тушган чироқчилик 83 ёшли онахон бутунлай тузалди.  

    Бошқа янгиликлар