2020 йил 21 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1657 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда ССВ маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, бунгача, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 1627 нафарга етган эди.
Мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан жами 261 нафар бемор тўлиқ соғайди. Вафот этганлар сони 5 нафарга етди.






