АсосийЖамият

Қурилиш соҳасида иш тўхтатилмас экан, бошқа соҳаларда ҳам иш санитария қоидаларига амал қилиниб давом этса бўлмайдими?

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева ишти...

'Қурилиш соҳасида иш тўхтатилмас экан, бошқа соҳаларда ҳам иш санитария қоидаларига амал қилиниб давом этса бўлмайдими?'ning rasmi

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Унда муҳим саволларга жавоб берилди.

Савол: Кеча махсус комиссия йирик объектларда қурилиш, реконструкция ва таъмирлаш ишлари санитария қоидаларига риоя қилган ҳолда давом эттирилади, деган қарорга келди. Менда савол бор. Нима учун қолганларнинг ҳаммаси худди шу шартларга мувофиқ ишлай олмайдилар? Агар сиз уйдан чиқолмасангиз, қандай қилиб катта иншоотлар қурилади?

Жавоб: Республика махсус комиссияси ва Махсус штабнинг 2020 йил 14 апрелдаги қўшма йиғилиши қарорига асосан Иқтисодиёт тармоқларининг муҳим йўналишлари ва йирик ишлаб чиқариш ташкилотларини фаолиятини давом эттириш, шунингдек, йирик қурилиш объектларида қурилиш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларини давом эттириш (бошлаш)га Республика махсус комиссиясининг ҳудудий штаблари раҳбарларининг қарорига (йиғилиш баёни) мувофиқ рухсат берилиши белгиланди. Бунда ушбу ташкилотларнинг фаолияти даврида санитария ва гигиена қоидаларига тўлиқ риоя қилиши, ўз фаолиятини фақатгина тегишли объект ҳудуди доирасида ташкил этиши, шунингдек, уларни овқатлантиришни мазкур объект ҳудудида ташкиллаштириш учун шахсий жавобгарлик тегишли хўжалик бирлашмаси раҳбари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари зиммасига юкланади.

Бундай ҳолда рухсат берилган фаолиятларда ишловчи ходимларга санитария ва гигиена қоидаларига тўлиқ риоя қилинган ҳолда хизмат транспортлари билан таъминланади. Шунингдек, уларнинг назорати учун шахсий жавобгарлик белгиланган.

Агар бошқалар ҳам ўз фаолиятларини давом эттирсалар, аҳолининг гавжумлашиши ортиши ва касалланганларнинг сони ҳам ошишига олиб келиши мумкин. Шунинг учун ҳам карантин ҳолатида айрим фаолият турларига ўз фаолиятларини олиб боришларига рухсат берилди.

Эслатиб ўтамиз, 20 апрель куни Президент иштирокида ўтказилган видеоселекторда Ўзбекистонда карантин вақтида барча қурилишларни давом эттиришга рухсат берилиши, соҳага эса 3,6 триллион сўм маблағ ажратилиши маълум қилинганди.

"Умуман олганда, қурилиш соҳаси янги иш ўринларини яратиш, бозорда талаб ва таклифни шакллантириш, пировардида иқтисодий ўсишни таъминлаш учун катта имконият ва захира ҳисобланади", – деган эди Шавкат Мирзиёев видеоселекторда.

    Бошқа янгиликлар