Аввал хабар бреганимиздек, кеча Ўзбекистонда кучли шамол бўлиши кутилган эди. 27 апрель, кеч соат 21:00 ларда Бухоро вилоятида кучли шамол (довул), ёмғир ва дўл ёғиши кузатилди.
Итимоий тармоқларда Бухорода шамол ва ёмғир бўрони ҳолати акс этган суратлар ва изоҳлар тарқалди. Анча жиддий ҳолат юзага келгани айтилди. Айни пайтда ФВВ Матбуот хизмати Бухорода бўлиб ўтган кучли ёмғир ва шамол натижасида юзага келган ҳолат бўйича расмий маълумот берди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 27 апрель куни Бухоро вилоятининг бир қатор туманларида жанубий-ғарбий йўналишда 15-25 м/с (54-90 км/соат) тезликда кучли шамол эсиши кузатилган.
Натижада ижтимоий соҳа объектларига, аҳоли яшаш хонадонларига ва худуддаги дарахтлар ағдарилган, автотраспорт воситаларига зарар етган, шунингдек 7 нафар фуқаролар турли даражадаги тан жарохати олганлар.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтда ҳам кучли шамол бўлиши ҳақида аҳолини огоҳлантирган эди. Ўтган тунда Тошкент шаҳрида ҳам кучли шамол кузатилди.






