АсосийЖАМИЯТ

Шавкат Мирзиёев Тошкентга қайтиб келди

 Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди, дея хаба...

'Шавкат Мирзиёев Тошкентга қайтиб келди'ning rasmi

 Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди, дея хабар берди Президент Матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, кеча,  27 апрель куни республикамиз ҳудудига кириб келган кучли шамол Бухоро, Навоий, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида аҳоли ҳаёти, инфратузилма тармоқлари ва қишлоқ хўжалиги экинларига катта зарар етказган.  

Юзага келган шамол оқибатларининг асосий қисми Бухоро вилоятига тўғри келади. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг берган маълумотига кўра, тахминан 29 нафар фуқаро енгил ва 1 нафар фуқаро оғир тан жароҳати олган бўлиб, 1 та ҳолатда ўлим қайд этилган.

Давлат раҳбари Бухородаги ушбу манзарани кузатгач,  кучли шамол натижасида талофат етган ҳудудлар аҳолиси билан учрашди.

Шунингдек, давлат раҳбари Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасида юртимизни турли бало-офатлардан асрашини тилаб дуо қилди.

 

    Бошқа янгиликлар