my5
all

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлганларни аниқлайдиган мобил илова яратилди

HI-TECH 29.04.2020, 08:50
955
Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлганларни аниқлайдиган мобил илова яратилди

Инновацион ривожланиш вазирлиги ташаббуси билан “Project Managers” корхонасининг ёш дастурчилари касаллиги аниқланган бемор билан мулоқотда бўлганларни аниқлаш жараённи автоматлаштириш мақсадида “Birga Yengamiz” номли мобил илова яратди. Бу ҳақда Инновацион ривожлантириш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур мобил илова Android ва iOS қурилмалар учун мўлжалланган. Илованинг асосий вазифаси бемор билан охирги 14 кун ичида яқин масофада ва муайян вақт алоқада бўлган шахсларни аниқлаш ва зарур холларда уларни карантинга жойлаб вирусни янада кенг тарқалишининг олдини олишдир.

– Одамлар ўз ишларига, карантингача бўлган даврдаги ҳаёт тарзларига қайтсалар-да уларнинг ким билан қачон, қаерда ва қанча вақт мобайнида учрашганлари ҳақида маълумотлар қайд этиб борилади, – дейди мазкур илованинг яратувчиларидан бири Алишер Тожиев. – Агар бирор ким касалланса, у 14 кун давомида учрашган одамларни топиш ҳамда уларни карантинга қўйиш мумкин бўлади.

Бутун дунёда ҳозир олимлар ва тадқиқотчилар тезроқ одатий ҳаётга қайтиш ва мулоқотларни чеклаш чоралари олиб ташланганидан кейин касалликнинг қайта оммавий тарқалмаслиги бўйича изланишлар олиб бормоқдалар. Мобил телефонлар учун махсус иловалардан фойдаланиш мана шундай изланишларнинг натижасидир. Сингапур, Жанубий Корея, Тайвань каби мамлакатларда бундай иловалар ўз самарасини кўрсатиб келмоқда. Буни ОАВда “онлайн карантин” ёки “рақамли карантин” деб ҳам аташмоқда.

Ҳозирда Инновацион ривожланиш вазирлиги масъуллари коронавируснинг кейинги тарқалишини олдини олишда мазкур иловага катта умид боғламоқдалар. Негаки, COVID-19 вирусини ташувчиларда касаллик аломатлари бўлмаса-да, улар бемалол касалликни бошқаларга юқтириши мумкин. Дунёда аниқланган касалликка чалинган беморларнинг ярми айнан касаллик ташувчилардан вирусни юқтирганлар. Шу боис ҳам бу иловадан истаганлар эмас, балки бутун аҳоли фойдаланиши талаб этилади. Оксфорд университетининг олимларининг таъкидлашича, аҳолининг камида 60 фоизи мазкур иловалардан фойдалансагина у самара беради.

Ҳозирда мазкур иловани “PlayMarket” ва “AppStore” платформаларида жойлаштириш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+31° ясно
Валюта курси
10148.31
USD 9.01
11262.59
EUR 210.75
144.05
RUB 2.7