АсосийЖАМИЯТ

Зойир Мирзаев ёрдам бериш учун юборган 200 нафарга яқин уста-қурувчилар пандемия сабаб Бухорога кириш масканидан ортга қайтарилди

Кеча, Бухоро вилоятида табиат юзага келтирган талофатларни бартараф этишда кўмаклашиш учун...

'Зойир Мирзаев ёрдам бериш учун юборган 200 нафарга яқин уста-қурувчилар пандемия сабаб Бухорога кириш масканидан ортга қайтарилди'ning rasmi

Кеча, Бухоро вилоятида табиат юзага келтирган талофатларни бартараф этишда кўмаклашиш учун Зойир Мирзаев вилоятга 200 нафарга яқин қурувчи-усталарни кечанинг ўзида юборган эди. Айни пайтда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати раҳбарининг маълум қилишича,  уста-қурувчилар ортга қайтарилибди.

"Бухоро вилоятига йўл олган қашқадарёлик қурувчи-усталар юртимиздаги пандемия сабаб вилоятларга кириш-чиқиш масканидан ортига қайтарилди. Тегишли ташкилотлар текширувидан сўнг рухсат этилган тақдирда қурувчи-усталар қўшни вилоятга кириши маълум қилинди", — дейилади расмий изоҳда. 

 

    Бошқа янгиликлар