Хабар берганимиздек, бугун 1 май куни соат 05:55да Сирдарё вилоятида жойлашган “Сардоба” сув омбори дамбасининг 6 пикет деворида сув чиқиши юзага келган. Натижада Сардоба тумани Қўрғонтепа аҳоли яшаш пунктига сув кирган. ФВВнинг воқеа юзасидан берган маълумотлари ҳам эълон қилинди.
Шунингдек бугуннинг ўзида воқеа жойига бош вазир Абдулла Арипов ҳам етиб борди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарияти ҳамда Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар бошқармалари, Миллий гвардия ва бошқа тегишли ташкилотлар раҳбарлари етиб бориб, эвакуация тадбирларини ташкиллаштириш, фавқулодда вазият оқибатларини бартараф этиш бўйича ишларни мувофиқлаштириб бормоқда ,дея хабар берган эдик.
"Ўзбекистон 24" каналининг хабар беришича, давлат рахбари худлик билан вертолётда воқеа жойига етиб борди.
Тавсилотлар билан кейинги соатларда тўлиқроқ маълум қиламиз.






