my5
all

Маданият вазирлиги ИИВ ходимларини ҳақоратлаган Юлдуз Усмоновага дакки берди

МАДАНИЯТ 04.05.2020, 15:20
4444
Маданият вазирлиги ИИВ ходимларини ҳақоратлаган Юлдуз Усмоновага дакки берди

Кеча ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова "Прямой Эфир"да милицияни қаттиқ танқид қилганлиги акс этган видео лавҳалар тарқалди. Бу лавҳалар кенг жамоатчилик томонидан турли муҳокамаларга сабаб бўлган эди.

 Маданият вазирлиги ушбу видеолавҳага эътирозли муносабатини билдирди.

" - Юртимизга келган синовлар пайтида Юлдуз Усмонова томонидан билдирилган фикрлар ноўриндир, шунингдек, санъаткорнинг хабари бўлмаса керак, икки ой давомида ўз оиласи ва уйига хаттоки бормаётган милиция ходимлари ижтимоий тармоқларда нолишаётгани йўқ. Чунки, улар халқнинг тинчлиги йўлида кунни кун, тунни тун демай меҳнат қилишяпти.

Бир ишнинг ортидан милиция ходимларини айблаш хато бўлса керак, эсланг, Юлдуз Усмонова ундан олдин ОАВлар орқали милиция ходимларига миннатдорлик билдирган кунингизни. Энди, бир аччиқ гап билан уларга билдирган нафратингиз бу ниманинг далолати? Майли, аччиқ устида гапирилган гапларни ижтимоий тармоққа чиқаришингиз бу нимаси?

Бугун мамлакатимизда барча жам, яъни Ички ишлар, Миллий гвардия, Фавқулотда вазиятлар ходимлари, шифокорлар буларнинг захматкаш меҳанатини бугун хеч бир нарса билан тенглаштириб бўлмайди.

Юртимиздаги тинчлик ва осойишталик шукуҳини таъминлаб бераётган Ички ишлар, Миллий гвардия, Фавқулотда вазиятлар ходимлари ҳамда шифокорларга Маданият вазирлиги ўз миннатдорлигини билдирилади”, дейилади хабарда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+32° ясно
Валюта курси
10148.31
USD 9.01
11262.59
EUR 210.75
144.05
RUB 2.7