my5

Uzreport футбол бўйича Жанубий Корея чемпионати ўйинларини намойиш этади

СПОРТ 10.05.2020, 17:39
783
Uzreport футбол бўйича Жанубий Корея чемпионати ўйинларини намойиш этади

Бутун дунёда коронавирус туфайли юзага келган пандемия ортга чекиниб, аста-секин футбол мусобақалари яна қайтмоқда. Осиё мамлакатлари ичида энг илғори ҳисобланган Корея 1 лигаси мусобақаси старт олди.

Жонли футболни соғиниб қолган мухлислар қизиқишидан келиб чиққан ҳолда, Uzreport Жанубий Корея миллий чемпионати — Кей Лигаси ўйинлари трансляцияси ҳуқуқини сотиб олди. Бу ҳақда t-me/futboltv хабар берди.

Мазкур чемпионатнинг ўзбекистонлик футбол мухлислари учун яна бир эътиборли томони шундаки, ушбу мусобақада бир қатор ўзбек футболчилари легионер сифатида тўп суришади. Жумладан, Жамшид Искандаров «Сеонгнам»да, Рустам Ашурматов «Кванжу»да, Достон Турсунов "Пусан Ай Парк"да, Икром Алибоев эса «Сеул» клубида тўп сурмоқда.

Futbol TV телеканалида Кей Лигадан илк намойиш 10 май куни ҳамюртимиз Икром Алибоев тўп сураётган «Сеул» ҳамда «Канвон» клублари иштирокидаги ўйин билан бошланади.

Трансляция доирасида Кей Лига ғолиблиги учун асосий даъвогар жамоалар учрашувлари намойиш этилади.

 Корея Кей лигасида 1 2та жамоа қатнашади. Мусобақалар 8 майдан 8 ноябргача ўтказилади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+23° облачно с прояснениями
Валюта курси
10315.62
USD 20.29
12210.60
EUR 15.78
136.28
RUB -1.37