my5

Ўзбекистонда яна бир янги бренд остида автомобиль ишлаб чиқарилади

ИҚТИСОДИЁТ 14.05.2020, 16:10
2278
Ўзбекистонда яна бир янги бренд остида автомобиль ишлаб чиқарилади

Хитой давлатининг “Oshan” бренди остида ишлаб чиқарилаётган автомобилларни эндиликда Навоийда ҳам йиғиш ва ички бозорга чиқариш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда ЎзА ёзди.

– Дастлаб, ички бозор учун замонавий йўл танламас, пикап, минивен каби кузовли автомобиллар йиғишни йўлга қўямиз, – дейди корхона бош технологи Афшин Шакери. – Йилига 30 минг дона автоулов ишлаб чиқариш қувватига эга корхонамизда 200 нафардан ортиқ янги иш ўринлари яратилади. Жорий йил якунига қадар ишга тушириш режалаштирилаётган заводнинг барқарор ишлаши учун солиқ ва божхона имтиёзларининг яратилаётгани айни муддао бўлмоқда.

Айни пайтда мазкур корхонанинг қурилиш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда. Карантин талаблари асосида қурувчи ва муҳандислар туну-кун мехнат қилмоқда. Мақсад қурилиш ишларини тезда якунлаш. Ҳозир бу ерда цемент, ўлчов, тупроқ ишлари олиб борилаяпти. Хуллас, яқин кунларда НЭИЗ даги корхоналар сони яна биттага кўпаяди. 

Маълумот ўрнида айтиш лозимки, “Навоий” эркин иқтисодий зонасида бугунги кунда Жанубий Корея Республикаси, Хитой, Ҳиндистон, Бирлашган Араб Амирликлари, Сингапур, Италия, Буюк Британия сингари ривожланган ва ривожланаётган давлатлар билан ҳамкорликда 30 га яқин корхоналарда 25 дан ортиқ лойиҳалар фаолияти самарали йўлга қўйилган. Истиқболда эса, ушбу лойиҳаларни 78 тага етказиш режалаштирилган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+22° пасмурно
Валюта курси
10315.62
USD 20.29
12210.60
EUR 15.78
136.28
RUB -1.37