АсосийЖАМИЯТ

Сирдарёда жабр кўрган инсонлар икки ойда янги ҳовлисига кўчиб ўтиши керак — Президент

Шавкат Мирзиёев сардобаликларга тезроқ ҳовли қуриб бериш кераклигини таъкидлади."кун.уз" н...

'Сирдарёда жабр кўрган инсонлар икки ойда янги ҳовлисига кўчиб ўтиши керак — Президент'ning rasmi

Шавкат Мирзиёев сардобаликларга тезроқ ҳовли қуриб бериш кераклигини таъкидлади.

"кун.уз" нашрининг ёзишича, Президент кеча бўлиб ўтган йиғилиш давомида мутасаддиларга аҳоли учун қуриладиган уйлар сифати ва муддати борасида ҳам алоҳида топшириқ берган.

«Уй қурилишини бир йилга чўзманглар, барча жабр кўрган инсонлар икки ойда янги, ҳовлисига райҳон ва мевали дарахтлар экиладиган сифатли уйларга кўчиб ўтиши керак», деган Шавкат Мирзиёев.

Топшириқ бўйича 14 майдан бошлаб вилоят ҳудудида қурилиш ишлари бошланди. Бугундан вилоятлардан ҳокимлар бошчилигида юзлаб қурувчилар Сирдарёда уйлар қурилишида иштирок этиш учун йўлга чиққан. 

Яқин кунларда президент Сирдарё вилоятига бориши кутилмоқда.

    Бошқа янгиликлар