13 май куни “EFFECT UZ” сайти ходими Ғиёсбек Эшов Фарғона вилоятининг Қува туманида жиддий ҳужумга учрагани ҳақида хабар қилинган эди. Шундан сўнг, Бош прокуратура мазкур иш назоратга олинганини маълум қилди.
Воқеа юзасидан Қува тумани ҳокимлиги ҳам расмий муносабат билан чиқиб, содир этилган ҳолат юзасидан туман ҳокимлигининг хеч қандай алоқаси йўқлигини маълум қилган.
Айни пайтда, Бош прокуратура Матбуот хизматининг маълум қилишича, EFFECT.UZ сайтининг ходими Фарғона вилоятининг Қува туманида номаълум шахслар томонидан ҳужумга учраганлиги ҳолати юзасидан ЖКнинг 166-моддаси (Талончилик) билан жиноят иши қўзғатилди.
Жиноят иши буйича 4 нафар шахс гумонланувчи тариқасида жалб қилинди.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.