my5

Пенсиялар яна аввалгидек сайёр кассалар орқали тарқатилади — Халқ банки

ИҚТИСОДИЁТ 14.05.2020, 20:31
1037
Пенсиялар яна аввалгидек сайёр кассалар орқали тарқатилади — Халқ банки

Пандемия даврида Республика махсус комиссияси қарори билан вақтинчалик чора сифатида пенсия ва нафақа пуллари пластик карталарга ўтказилаётган эди.  

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев топшириғи билан  айрим пенсионерларимизнинг эътирозлари ҳисобга олиниб, ушбу тартиб бекор қилинди. Эндиликда АТ Халқ банкининг аввалги амал қилиб келинган пенсия тарқатиш тизими, яъни банк сайёр кассалари орқали карантин талабларига қатъий риоя қилинган ҳолда пенсия ва нафақа маблағлари стерилланган нақд пул кўринишида фуқароларимизнинг яшаш манзилларига етказиб берилади. Бу ҳақда Халқ банки Ахборот хизмати хабар берди.

"Пенсия ва нафақа билан боғлиқ саволларингиз бўлса, кечаю кундуз тартибда ишлаётган 11-06 ёки (71) 210-20-02 “Ишонч телефонлари”га қўнғироқ қилишингиз мумкин. 

Ҳурматли фуқаролар! Карантин даврида кўчага чиқманг ва биз сизнинг пенсия ва нафақа пулларингизни белгиланган график муддатларидан кечиктирмаган  ҳолда уйингизга етказиб берамиз!" дейилади хабарда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+22° пасмурно
Валюта курси
10315.62
USD 20.29
12210.60
EUR 15.78
136.28
RUB -1.37