my5

Тожикистонда Шавкат Мирзиёевга "Тожикистон қаҳрамони" унвонини бериш таклиф қилинди

СИЁСАТ 15.05.2020, 09:38
1462
Тожикистонда Шавкат Мирзиёевга "Тожикистон қаҳрамони" унвонини бериш таклиф қилинди

 Тожикистонлик 70 ёшли Ҳожи Муҳаммадисо ота Шавкат Мирзиёевга "Тожикистон қаҳрамони" унвонини бериш таклифини билдириб чиқди. Бу ҳақда regnum.ru сайтида ёзилди. 

Унинг маълум қилишича, Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Президенти бўлганидан сўнг Тожикистон билан ўзаро қўшничилик алоқалари тубдан ўзгарган, кутилганидан ҳам яхшии даражага чиққан.  

У кишининг таъкидлашича Ўзбек ва Тожик халқи ҳам яхши қўшничилик сиёсатини қўллаган. Шавкат Мирзиёев билан Эмомали Раҳмон биргаликда узоқ йиллар давомида йиғилиб қолган муаммоларни ҳал қилган.

Ўзбекистон коронавирусга қарши курашида Тожикистонга энг кўп ёрдам бераётган давлат ҳам бўлиб турибди. Ўзбекистон раҳбари бу мукофотга лойиқ, деган у киши "Азия-Плюс" интернет нашрига.

Эслатиб ўтамиз, Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон Ўзбекистонга 2018 йилги ташрифи чоғида "Эл-юрт ҳурмати ордени" билан тақдирланган.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+14° облачно с прояснениями
Валюта курси
10315.62
USD 20.29
12210.60
EUR 15.78
136.28
RUB -1.37