my5

Қаршида падаркуш 80 ёшли ногирон отаси ва ўзини тириклайин ёқиб юбориб, ҳалок қилди

ЖИНОЯТ 17.05.2020, 13:44
2539
Қаршида падаркуш 80 ёшли ногирон отаси ва ўзини тириклайин ёқиб юбориб, ҳалок қилди

Жорий йилнинг 15 май куни соат 14:30да Қарши шаҳри Темирйўлчи маҳалласи Барлос кўчаси 20-уйда ёнғин содир бўлгани ва бунинг оқибатида икки киши дунёдан кўз юмган. Бу ҳақда Постда.уз хабар бермоқда.

Мудҳиш ҳодисанинг дастлабки тафсилотларидан маълум бўлишича, шу манзилда яшовчи фуқаро, 1974 йилда туғилган, оғир турдаги жиноятларни содир этгани учун муқаддам икки марта судланган Ш.А. отаси 1-гуруҳ ногирони бўлган 80 ёшли Ж.А. билан ўзаро келишмовчилик туфайли доимий равишда жанжаллашиб келади. 

Ўша куни эса уйга ўзи билан елим идишда бензин ёнилғиси ва темир занжир олиб келади ҳамда кўзи кўрмайдиган, юролмайдиган ожиз аҳволдаги кекса отасининг ва ўзининг устига бензин сепиб юборади. Сўнгра темир занжирнинг бир учини ўзининг оёғига, иккинчи учини иситиш қувурига боғлайди. Уни тўхтатмоқчи бўлган акасининг турмуш ўртоғи, уй бекаси А.Э.га қаршилик кўрсатиб, ўзига ва отасига ўт қўяди.  Бунинг натижасида улар оғир куйишдан вафот этади.

Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+30° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81