my5

Фирибгарлар банк картаси паролини билмасдан қандай пул ечиб олишлари мумкинлиги тушунтирилди

HI-TECH 19.05.2020, 20:33
1441
Фирибгарлар банк картаси паролини билмасдан қандай пул ечиб олишлари мумкинлиги тушунтирилди

Банк картасини расмга олиб, уни кимгадир жўнатиш ёки ижтимоий тармоқда эълон қилиш хавфлими? Банк картаси рақамини қўлга киритган киши ундаги маблағни қандай ўзлаштириши мумкин? Ахир карта паролини билмайди-ку. Ўзбекистон Марказий банки фирибгарлар бундан қандай фойдаланиши мумкинлигини тушунтирди.

Банк картаси устидаги рақамлари, яъни реквизитлар – карта эгасини унификация ва идентификация қилиш ҳамда картанинг амал қилиш муддатини белгилайди.  Шунингдек, реквизитлар банк картасини масофавий хизмат кўрсатиш тизимига улаш учун фойдаланилади.  

Банк картасидаги рақамлар бошқа шахсга ошкор бўлиб қолиши хавф туғдирмайди. Аммо бегона шахслар томонидан карта эгасининг рухсатисиз масофавий хизмат кўрсатиш тизимига уланиш учун карта реквизитлари киритилганда, карта эгасининг уяли телефонига СМС-хабарнома хизмати орқали махфий код ёки рақамли хабарнома келади. Агар мазкур хабар (код) бегона шахсга ошкор бўлса, уларда масофадан туриб картадаги маблағни ўзлаштириш имкони туғилади. Яъни карта эгаси маблағини фирибгарларга ўзлаштириш учун шароит яратиб берган бўлади.

Мисол учун, фирибгар ўзини банк ходими ёки турли акциялар ташкилотчиси сифатида телефонда таништириб, картага маълум миқдорда маблағ ўтказиб беришни таклиф қилган ҳолда, банк картаси эгасининг мобиль телефонига келган “тасдиқловчи код”ни сўраши мумкин. Бундай ҳолатда, ушбу кодни уларга зинҳор ошкор қилмаслик керак ҳамда мазкур шахслар ҳақида ички ишлар органларига хабар бериш лозим.

Банк картаси эгасининг мобиль телефонига “СМС-хабарнома” хизмати орқали келган махфий кодни бошқа шахсларга ошкор қилмаслиги банк картасидаги маблағнинг бошқалар томонидан ўзлаштирилиш имконини йўққа чиқаради.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+20° пасмурно
Валюта курси
10315.62
USD 20.29
12210.60
EUR 15.78
136.28
RUB -1.37