my5

Самарқандда электр жиҳозларни харид қилишдаги талон-торожликлар фош этилди

ЖИНОЯТ 20.05.2020, 11:21
396
Самарқандда электр жиҳозларни харид қилишдаги талон-торожликлар фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, 2017-2019 йилларда манзилли Дастур ижроси юзасидан “Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖга “Ўзэлектроаппарат-Электрощит” АЖ ва Тошэлектроаппарат” МЧЖдан электротехник жиҳозларни тўғридан-тўғри шартнома тузиш орқали мақбул (оптимал) нархларда сотиб олишга рухсат берилганлиги кўрсатиб ўтилган.

Бироқ, жамият мансабдор шахслари электротехник жиҳозларни сотиб олиш ҳақида бошқа МЧЖлар билан шартномалар тузишиб, 5,4 млрд сўм бюджет маблағларини растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар бермоқда. 

Бундан ташқари, жамият мансабдорлари томонидан “Ўзэлектроаппарат-Электрощит” АЖ ва “Тошэлектроаппарат” МЧЖлардан тўғридан-тўғри шартнома асосида харид қилинган трансформатор подстанцияларининг нархларига нисбатан трансформатор подстанцияларини 1,3 млрд сўмга бошқа корхонадан қиммат нархда сотиб олиниб, давлат ва жамоат манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказилган.

Мазкур ҳолат юзасидан "Самарқанд ҲЭТК" АЖ мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+37° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81