my5

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони яна ортди

ЖАМИЯТ 23.05.2020, 17:01
1231
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони яна ортди

 Жорий йил 23 май соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3089 (+11) нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда ССВ хабар қилди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 1 нафари Дубай-Тошкент йўналишидаги чартер рейсда келган, яна 1 нафари Қозоғистон орқали юртимизга кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида қайд этилди. Касаллик қолган 9 ҳолатда, жумладан, 2 ҳолатда пойтахтимизда, 7 ҳолатда эса Самарқандда аҳоли орасидан аниқланди. Ҳозирда ушбу беморлар билан мулоқотда бўлган барча фуқаролар белгиланган тартибда қатъий карантинга олинган.

Айни пайтда юртимизда 2525 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайди. Ҳозирда 551 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+13° дымка
Валюта курси
10315.62
USD 20.29
12210.60
EUR 15.78
136.28
RUB -1.37