АсосийJamiyat

Пайариқ туман марказига ҳам кириш-чиқиш вақтинча чекланди

'Пайариқ туман марказига ҳам кириш-чиқиш вақтинча чекланди'ning rasmi

Бугун, 23 майдан бошлаб Пайариқ туман ҳудудида аҳолининг санитария-эпидемологик осойишталиги ва хавфсизлигини таъминлаш, "COVID-19" инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида назорат постлари ташкил этилди.  

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар қилишича, эпидемик вазият нохуш бўлган "Илғор",   "Янгихаёт", " Хўжа Исмоил",  "Гўзал" ва "Каттасайдов" ҳудудлари, бундан ташқари, А.Навоий, “Фаровон” ва “Мустақиллик” маҳаллалари орқали туман марказига кирувчи йўллар, Челак шаҳри марказига “Бунёдкор”, “А.Яссавий”, “Тошховуз”, “М.Улуғбек”, “Ғойибота”, “Хўжаобод”, “Қумчуқ” маҳаллалари орқали олиб кирувчи барча йўллар бетон тўсиқ билан тўсилди. 

Карантинга олинган маҳаллалар ҳудудидаги асосий ва ички йўлларда кириш-чиқишни кучайтирилган тартибда назоратга олинди. 

Бугундан туман ҳудудида кўчаларда мақсадсиз юрган (тегишли тартибда гувоҳномалари бор фуқаролардан ташқари), шунингдек, автомобиллар, мото ва велосипедларда юрган фуқароларга (рухсатномасиз) белгиланган тартибда тегишли чоралар кўрилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Паст Дарғом тумани маркази – Жума шаҳрига бошқа ҳудудлардан автотранспорт воситалари ҳамда фуқароларнинг кириши ва ҳаракатланиши вақтинча тўхтатилганди.

    Бошқа янгиликлар