АсосийJamiyat

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги малака ошириш маркази ходимида коронавирус аниқланди

'Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги малака ошириш маркази ходимида коронавирус аниқланди'ning rasmi

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги малака ошириш маркази ходимида коронавирус аниқланган. Бу ҳақда ДСҚ Матбуот хизмати маълум қилди. 

Хабар қилинишича, ушбу марказ Давлат солиқ қўмитаси марказий аппаратида эмас, пойтахтнинг бошқа туманида жойлашган. Айнан қайси туманда эканига хабарда аниқлик киритилмаган. 

ДСҚ ходимлари инфекция аниқланган одам билан алоқада бўлишлари мумкинлигини ҳисобга олиб, коронавирус инфекциясининг тарқалишининг олдини олиш мақсадида ҳозирда бутун Марказий аппарат ходимлари COVID19 га тест топширмоқда.

Таъкидланишича, ДСҚда иш жараёни карантин стандартларига қатъий риоя қилинган ҳолда амалга оширилмоқда. Яъни Қўмита биносига кирганда барча ходимлар ҳарорати ўлчанади; бинонинг ичида ҳам, ташқарисида ҳам мунтазам равишда санитария ҳолати таъминланган;  ҳар бир қаватда антисептик воситалар мавжуд;  барча ходимлар тиббий ниқобда ижтимоий масофани сақлаган ҳолда фаолият олиб бормоқда. 

Эслатиб ўтамиз, бугун "Ўрикзор" бозори сотувчисида ҳам коронавирус аниқланди. Шу сабабли бозор вақтинча ёпилгани хабар қилинди. 

    Бошқа янгиликлар