my5

Наманганда 7 киши вирусни енгди, улар орасида 80 ёшли онахон ҳам бор

ЖАМИЯТ 23.05.2020, 22:05
273
Наманганда 7 киши вирусни енгди, улар орасида 80 ёшли онахон ҳам бор

Бугун Наманган вилоятида 7 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморлар соғайиб, реабилитацияга кузатилди.  

Тузалганларнинг барчаси ушбу вилоятдан (4 нафари Наманган шаҳридан, 2 нафари Наманган туманидан, 1 нафари Уйчи туманидан) бўлиб, коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган. Уларнинг 2 нафари эркак, 5 нафари аёл бўлиб, энг ёши каттаси 80 ёшли онахон бўлса, энг ёши кичига 14 ёшда.

Вилоятда вирусдан соғайганлар 240 нафарга етди. Айни пайтда даволанаётганлар 9 нафарни ташкил этмоқда.  

Шундай қилиб, бугун республикамиз бўйлаб 40 нафар бемор тузалди, жами соғайганлар 2532 нафарга етди.  

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда юртимизда коронавирус аниқланганлар сони 3089 нафарни ташкил қилиб, соғайган ва вафот этганлардан ташқари, мамлакатимизнинг 7 та ҳудудида жами 544 нафар бемор даволанмоқда.  

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+30° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81