my5
Sevimli

Фарғоналик талабалар қуёшдан қувват олувчи светофор ихтиро қилишди

HI-TECH 25.05.2020, 20:57
Фарғоналик талабалар қуёшдан қувват олувчи светофор ихтиро қилишди

Фарғона политехника институти талабалари электр энергия тежайдиган ақлли светофорни кашф қилди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги расмий канали хабар берди.

Мазкур светафор мобил, фотоэлектрик автоном светофор шаҳар ва қишлоқларнинг қарама қарши йўналишда транспорт ҳаракати қўйилган йўлларидаа таъмирлаш ишларини бажариш, махсус тадбирлар ўтказиш, пиёдалар ўтиш хавфсизлигини таъминлаш ва бошқа ишларни бажаришда транспорт ҳаракатини вақтинчалик тартибга солишга мўлжалланган.

Мобил светофор қуёш панели, аккумулятор, оптик светодиодли светофор ва тизимни бошқариш ва назорат қилиш электрон блокларидан иборат. Буларнинг барчаси ҳаракатланувчи аравачага ўрнатилган.

Электр энергия манбаи бўлган 50 Вт.ли қуёш фотоэлектрик панели, кучланиш 12 В ва ток кучи 70 А/соатли аккумулятор орқали светофорни туну кун бардавом ишлашини таъминлайди. Светофор қизил ва яшил ёнувчи икки секциядан иборат 8 та ёритиш чироқларидан иборат.

Яратилган кўчма светофор қуёш панеллари ёрдамида ўзини ўзи бемалол таъминлай олади. Қуёшсиз ҳолатда ҳам аккумуляторлар орқали 14 соатгача ишлаши мумкин.

Конструкциялашда асосий эътибор энергия тежамкор, автоном ишловчи, мобил, яъни бир жойдан бошқа жойга қўшимча харажатсиз кўчириш имкониятини берувчи, иш режими яшил, қизил чироқларни алмашинув интервали тез созланувчи светофор яратишга қаратилган.

Хорижда ишлаб чиқарилаётган светофорларнинг нархи мамлакатимизга олиб келиш харажатлари билан ўртача 1000 АҚШ долларига тўғри келади. Республикамизда эса светофорларга талаб жуда юқори. Масалан, биргина умумтаълим мактаблари учун 10 мингдан ортиқ бундай қурилмаларга эҳтиёж бор.  

Таклиф этилаётган импорт ўрнини босувчи мобил, фотоэлектрик, автоном светофорни тайёрланиш тан нархи эса хорижда ишлаб чиқарилган светофор нархига нисбатан 55 фоиз арзон. Унинг устига, мамлакатга олиб кириш харажатлари ҳам йўқ.

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, буюртмачиларнинг талаби ва ҳудудларнинг шароитларидан келиб чиққан ҳолда светофорнинг конструкцияси,функцияси, чироқларнинг ёниш вақтлари ва интервалларини ўзгартириш ёки масофадан бошқариш тизимига ўтказиш мумкин.

Ушбу  кўчма светофор қуёш панеллари ёрдамида ўзини ўзи бемалол таъминлай олади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси