my5

Андижонда фуқарони ИИБ ходимлари калтаклаб ўлдиргани ортидан кўрилган чора бўйича ИИВ расмий баёнот берди

ЖИНОЯТ 14.06.2020, 19:39
2683
Андижонда фуқарони ИИБ ходимлари калтаклаб ўлдиргани ортидан кўрилган чора бўйича ИИВ расмий баёнот берди

Ижтимоий тармоқларда Андижонда ИИБ ходимлари томонидан калтакланган фуқаронинг ағир аҳволдаги ҳолати акс этган видео тарқалди. Бу ҳақдаги видео сайтимизда аввал берилганди. Ана шу воқеа юзасидан ИИВ расмий изоҳ берди.

Хабарда айтилишича жорий йилнинг 30 май куни Андижон шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасининг 4-сонли ички ишлар бўлими ходимлари иш юритувида бўлган фуқаро А. Абдукаримов Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиалига ётқизилган. У врачлар томонидан кўздан кечирилганда баданида оғир тан жароҳатлари мавжудлиги аниқланган. Унга шифокорлар томонидан зарур тиббий ёрдам кўрсатилганига қарамасдан, А. Абдукаримов 11 июнь куни вафот этган.

Ҳолат юзасидан Андижон шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Олиб борилган тергов ҳаракатлари давомида, уч нафар ички ишлар органлари ходимларига нисбатан Жиноят кодексининг 206, 234 ва 235-моддалари билан айб эълон қилиниб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича прокуратура органлари томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ички ишлар органлари ходимлари ушбу фуқарога нисбатан ноқонуний хатти-ҳаракатлар содир этилганлиги, ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги тергов жараёнида ўрганилади.

Мазкур ҳолат юзасидан Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти томонидан зудлик билан хизмат текшируви тайинланиб, ўтказилган текширув хулосасига кўра, фуқаро А.Абдукаримовнинг ички ишлар бўлимида ноқонуний ушлаб турилганлиги ва бошқа ноқонуний ҳолатлар бўйича бир қатор ходимларга нисбатан кескин интизомий жазо чоралари қўлланилгани айтилмоқда.

Хусусан, Андижон шаҳар ИИО ФМБ 4-сон ички ишлар бўлими жиноят қидирув гуруҳи тезкор вакиллари катта лейтенант Ф.Хусанбоев, катта лейтенант Э.Райимжонов ва катта лейтенант Қ.Қодировлар ички ишлар органларидан ўз лавозимидан бўшатилган. 

Андижон шаҳар ИИО ФМБ бошлиғи подполковник С.Усманов ва Андижон шаҳар ИИО ФМБ 4-сонли ички ишлар бўлими бошлиғи подполковник П.Мамажоновлар эгаллаб турган лавозимларидан озод этилган. Бундан ташқари, 19 нафар раҳбар ва ходимларга турли кўринишдаги қатъий интизомий  жазолар қўлланган.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишдек муқаддас бурчига хиёнат қилган ҳеч бир ходим кечирилмайди. Юзага келган мазкур ҳолат бўйича ваколатли органлар томонидан адолатли тергов-суриштирув ишлари амалга оширилади ҳамда қонун устуворлиги ва жиноятга жазо муқаррарлиги таъминланади, дейилади ИИВ изоҳида.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+1° туман
Валюта курси
10427.38
USD 12.52
12473.23
EUR 128.5
137.48
RUB 0.79