1

Андижонда тергов учун бинога олиб кириб кетилган фуқаро ИИБ ходимлари томонидан калтакланиб, ўлдирилди (видео)

ЖАМИЯТ 13.06.2020, 18:25
Андижонда тергов учун бинога олиб кириб кетилган фуқаро ИИБ ходимлари томонидан калтакланиб, ўлдирилди (видео)

Ижтимоий тармоқларда Андижонда ИИБ ходимлари томонидан калтакланган фуқаронинг оғир аҳволдаги ҳолати акс этган видео тарқалди.

Айни пайтда ушбу воқеага Бош прокуратура Матбуот хизмати томонидан аниқлик киритилди. 

Келтирилишича, 2020 йил 30 май куни Республика шошилинч тез-тиббий ёрдам Андижон филиалига Андижон шаҳар, Салоҳият кўчасида яшовчи фуқаро А.Абдукаримов тан жароҳатлари билан келиб тушган.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилиб, шу куни Андижон шаҳар ИИО ФМБ 4-сон ИИБ ходимларига нисбатан ЖКнинг 206-моддаси 1-қисми ва бошқа моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Аниқланишича, ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари иш юритувдаги ариза юзасидан фуқаро А.Абдукаримовни ИИБ маъмурий биносига олиб келиб, ҳаёти ва соғлиги учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиб, ноқонуний равишда ушлаб турганликлари оқибатида унинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига жиддий зарар етказилишига сабабчи бўлган.

А.Абдукаримов соғлиғи ёмонлашганлиги сабабли Андижон шаҳар ИИО ФМБ 4-сон ИИБдан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиалига ётқизилган.

Жиноят иши юзасидан олиб борилган тергов ҳаракатлари давомида  01.06.2020 йилда 3 нафар ички ишлар ходимларига нисбатан ЖКнинг 206,  234 ва 235-моддалари билан айб эълон қилиниб, “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилган.

Жабрланувчи А.Абдукаримовга шифокорлар томонидан барча тиббий ёрдамлар кўрсатилган бўлишига қарамасдан 2020 йил 11 июнь куни вафот этган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1