my5

Россияда «Путин конституцияси"га қарши норозилик намойишлари авж олди (фото)

ДУНЁ 03.07.2020, 21:25
1380
Россияда «Путин конституцияси"га қарши норозилик намойишлари авж олди (фото)

Куни кеча Россия Марказий сайлов комиссияси Конституцияга ўзгартириш киритиш бўйича овоз бериш протоколларини кўриб чиқишни якунлади. Россияликларнинг кўпчииги Путинни қўллаб-қувватлаганлари ҳақида хабар берган эдик.

Россия Марказий сайлов комиссиясида натижалар эълон қилинмоқда

Аммо ушбу сиёсатга қарши фуқаролар ҳам бор. Мамлакат асосий қонунига киритилган ўзгартиришлар 77.92% россияликлар томонидан қўллаб-қувватланди, қаршилар 21.27%ни ташкил қилмоқда. Сўнгги маълумотларга кўра, жами сайловчиларнинг иштироки 65% ташкил этган.

Россия президенти Владимир Путин овоз бериш жараёнида

Россия конституциясига киритилаётган ўзгаришлар билан мамлакатнинг амалдаги президенти Владимир Путиннинг аввалги сайланган муддатлари «ноллаштирилади» ва жаноб Путин яна икки бор ўз номзодини Россия президентлигига кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлади.

Ҳукумат янги тузатишлар соғлиқни сақлаш ва таълим тизимларини яхшилашга олиб келишини айтмоқда. Шунингдек, ўзгартиришлар амалдаги раҳбарга янги муддатга сайланиш имконини ҳам беради. Путиннинг матбуот котиби Дмитрй Песков референдум натижаларини «ғалаба» дея таърифлаган.

Россиянинг бир қанча шаҳарларида соғлом фикрли ёшлар ва халқ конституцион тузатишларга қарши намойишлар ўтказиб келмоқда.

Қуйида рус матбуотининг ўзида ёритилмаётган россияликларнинг норозиликлари акс этган расмларни кўришингиз мумкин.

Шунингдек, Россиядаги мухолифатчи Александр Навалний ҳам референдум натижалари ишонарли эмаслигини таъкидлаган.

диктатор

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+3° туман
Валюта курси
10414.86
USD 23.93
12344.73
EUR 50.18
136.69
RUB 2.35