my5

Ўз соғлигига эътиборсизлик билан қараган беморда коронавирус оғир кечмоқда (Видео)

ЖАМИЯТ 08.07.2020, 14:50
Теглар: Видео
6650
Ўз соғлигига эътиборсизлик билан қараган беморда коронавирус оғир кечмоқда (Видео)

Видеолавҳада гувоҳи бўлганингиздек, сунъий нафас олиш аппаратига уланган беморнинг аҳволи ниҳоятда оғир кечмоқда. Шифохоналаримизда тез-тез юз бераётган бу каби ачинарли ҳолатларни кўп эшитганмиз, аммо бундан ҳамиша ҳам тўғри  хулоса чиқаравермаймиз. Вазиятни кўз билан кўрганимизда эса беихтиёр эҳтиёт бўлиш лозимлигини ўйлаб қоламиз. 

Беморга тиббий ёрдам кўрсатаётган шифокорнинг қайд этганидек, ушбу 69 ёшли бемор 30 июнь куни оғир аҳволда, тез тиббий ёрдам машинасида клиникага олиб келинган. Беморга коронавирус инфекцияси фарзандлари орқали юққан. Шунга қарамай ўз соғлигига эътиборсизлик билан қараган бемор уй шароитида даволанишга ҳаракат қилган. Натижада, касаллик зўрайиб кетган.

Айни пайтда беморнинг  аҳволи ўта оғир бўлиб, икки томонлама пневония билан кечмоқда. Шифокор огоҳлантирганидек, коронавирус инфекцисининг энг ёмон томони, пневонияни тез ривожлантиради. Шу боис, Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолидан касалликнинг илк аломатлари сезилган заҳотиёқ, зудлик билан шифокорга мурожаат қилишлари лозимлигини доимий равишда сўраб келади.

Мазкур видеолавҳа барчамизга катта сабоқ бўлиб, шунга яраша карантин қоидаларига қатъий риоя этиш, яқинларимизни, айниқса, кексаларимизни авайлашимиз, ҳар қадамда хушёрликни йўқотмасликни доимий одатга айлантиришимиз зарур эканини кўрсатмоқда. Акс ҳолда, видеода акс этган беморнинг аҳволига тушиб қолмаслигимизга ҳеч ким кафолат бера олмайди. 

Ўзингиз ва яқинларингиз соғлигига эътиборсиз бўлманг, ҳушёр ҳолда карантин қоидаларига сўзсиз риоя этишни асло унутманг!

Шарҳлар

Хонанда Каниза коронавирусга чалинганини маълум қилди (Видео)

17.07.2020, 13:35

Ижтимоий тармоқларда хонанда Канизанинг коронавирусга чалингани ҳақида гапирган видеолавҳа тарқалди.Унда Каниза короновирусга чалинганига саккиз кун бўлганлигини, аҳволи борган сари ёмонлашаётганини, неча маротаба қўнғироқ қилаётганига қарамай,...
Ўртасарой карантин зонасидагилар оч ҳолатда ушлаб турилганликларини айтишмоқда (Видео)

09.07.2020, 15:16

Ижтимоий тармоқларда Тошкент, Ўртасарой карантин зонасидаги ҳолат ҳақидаги видеолавҳа тарқалди. Унда карантинга олинганлар қуйидагиларни маълум қилишди:"18 кун бўлди, бизни ҳали ҳам ушлаб туришибди. Кеча обеддан...
Ўзбекистонда коронавирус беморлари учун ажратилган барча койкалар тўлгани маълум қилинди (Видео)

08.07.2020, 15:18

Бу ҳақда ССВ штаби аъзоси, профессор Ҳабибулла Оқилов айни дақиқаларда давом этаётган брифингда айтиб ўтди. Сўнгги маълумотларга кўра, мамлакатда 3986 киши коронавирусдан даволанмоқда.
ДХХ Тошкент шаҳрида террористик ташкилотнинг яширин гуруҳи фаолиятига чек қўйди (Видео)

07.07.2020, 13:59

ДХХ ва ИИВ ходимлари томонидан мавжуд жиноят иши доирасида Тошкент шаҳрининг Олмазор ва Шайхонтоҳур туманларида ўтказилган ҳамкорликдаги тезкор тадбирлар натижасида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2016...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+20° пасмурно
Валюта курси
10371.76
USD 7.28
12153.63
EUR -101.33
133.19
RUB -1.84