my5

41 йил ҳатто светофори бўлмаган туманда энди ҳатто туристик ҳудудлар бўлади (фотосаёҳат)

ЖАМИЯТ 22.07.2020, 00:29
Теглар: Қумқўрғон
2958
41 йил ҳатто светофори бўлмаган туманда энди ҳатто туристик ҳудудлар бўлади (фотосаёҳат)

Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон тумани 1977 йилда ташкил этилган. Туман иқтисодий жиҳатдан катта имкониятларга эга бўлишига қарамасдан узоқ йиллар давомида ҳатто туман маркази ҳудудида светофор ҳам бўлмаган. 

Қумқўрғон тумани Сурхондарё вилоятининг қоқ марказида жойлашган. Халқаро аҳамиятга молик М-41 “Бишкек-Душанбе-Термез” трассаси туманни иккига бўлиб туради. Унинг ҳудудида 65 квадрат километрли Ўзбекистондаги йирик сув омборлардан бири Жанубий Сурхон сув омбори жойлашган. Темир йўл вокзалига ҳам эга мазкур туман ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва бошқа иқтисодиёт тармоқлари учун жуда қулай. Шу сабабли туманнинг янги имиджини яратиш, унинг иқтисодий потенциалини ошириш, аҳоли ва туман меҳмонларига қулайликлар яратиш ва имкониятлари кенг Қумқўрғонга сармоядорларни жалб қилиш мақсадида туман ҳудудида қисқа вақт оралиғида тарихий ўзгаришлар, кўзга кўринарли бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. М-41 йўлининг 1540-1541.7 километр масофасининг капитал таъмирдан чиқарилиб, равон йўллар бўйлаб ёритиш устунларининг ўрнатилгани барча йўл ҳаракати иштирокчилари учун қулайлик яратди.

Аҳолига қулайлик яратиш, ҳудудни кўркам гўшага айлантириш мақсадида туман ҳокимининг тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга қаратаётган саъй ҳаракатлари натижасида эски бозор ўрнига 1.5 гектар ер майдонида қиймати 65 млрд. сўм бўлган янги замонавий “Барака савдо” МЧЖ савдо коплекси қад кўтармоқда. 


Яна бир хайрли ташаббуслар давоми сифатида М-41 “Бишкек-Душанбе-Термез” автомобил йўлининг 1540-1545 км масофасида, темир йул ва бош бекат оралиғидаги бир гектарли ташландиқ ер майдони ўрнида туманнинг ташриф қоғозига айланиши кутилаётган минора(курант)га эга “Ёшлар ҳиёбони” барпо этилди. 300 миллион сўмлик ушбу лойиҳа 18 та янги савдо нуқталари, болалар учун кўнгилочар аттракцион ўрнатилган бўлиб, ёшлар ва болаларнинг мириқиб ҳордиқ чиқариши учун барча қулайликлар ва ёшлар учун 50 та иш ўринлари яратилган.


Туман ҳокими Рахматулла Гаппаров ташаббуси билан халқаро инвесторлар ҳомийлигида тез орада Жанубий Сурхон сув омбори қирғоғида аҳоли ва сайёҳлар учун меҳмонхона ва дам олиш маскани барпо этилиши кутилмоқда. Туманнинг туристик салоҳиятига хисса қўшувчи йирик лойиҳаларнинг амалга оширилишини кузатамиз ва албатта биз бу манзилга яна қайтамиз.

Сардорбек Раҳмонқулов, Нигора Жумаева ва Низомжон Тошпўлатовлар тайёрлади

Мавзуга оид:

Президент тайинлаган ёш ҳоким коронавирус шифокорлари учун янги ташаббусни бошлади

 

Шарҳлар

Май ойида бедарак йўқолган қумқўрғонлик аёл қидирувга берилди

11.11.2019, 18:14

 Сурхондарё вилояти Қумқўрғон тумани “Боболочин“ маҳалласида яшаб келган Мавлуда Қулматова 2019 йилнинг май ойида уйидан чиқиб кетиб қайтиб келмаган. Бу ҳақда Қумқўрғон тумани прокуратураси “Халқ...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+6° ясно
Валюта курси
10359.88
USD -11.88
12285.78
EUR 132.15
136.11
RUB 2.92