my5

Дунёни ларзага солган инсонийлик ва мухаббат қиссаси

СУҒДИЁНА 02.12.2015, 16:57
7170
Дунёни ларзага солган инсонийлик ва мухаббат қиссаси

Австралиялик модель Турия Питт ва Майкл Хоскинсларни чин мухаббатнинг ҳақиқий тимсоли дейиш мумкин. Улар ҳақида интернет саҳифаларида маълумот берилгач, минглаб инсонлар уларнинг севги тарихини катта қизиқиш билан мутолаа қилмоқда.

 

Турия Питт ва Майкл Хоскинс мактаб даврида танишган эди. Ўшанда қиз 14, йигит эса 17 ёшда эди. Бу икки инсон ўшандаёқ бир-бирига кўнгил боғлади. Уларнинг туйғулари вақт ўтган сари ҳақиқий севгига айланиб бораверди. 2011 йил жуфтлик ҳаётига оғир мусибат олиб келди.  

Ўшанда Турия институтни тугатиб, тоғ муҳандиси мутахасислигига эга бўлган ва модель бўлиб ишларди.  Кунлардан бирида у югуриш марафонида иштирок этмоқчи бўлади. Марафончилар югуриб ўтадиган йўлда бирдан ёнғин бошланади. Турия ёнғин ичида қолиб кетади. Унинг танасининг тепа қисми 64% фоизга куйиб кетади, ўнг қўлининг барча бармоқлари ва чап қўлининг уч бармоғи ёниб кетади.

Қиз шифохонада 2 йил даволанди. Шу муддат ичида 100 дан ортиқ жарроҳлик амалиётини бошдан кечирди.  Яқиндагина журналлар муқовасида суратлари чоп этилган қизнинг танаси ва юзи чандиқлар билан қопланди.  Турия шифохонадан чиққач бир неча ой мобайнида кўчага чиқишга ўзида куч топа олмади. Унга худди ҳамма унинг хунуклашган юзи, шаклини йўқотган бурни ва қулоқларига қараётгандек туюларди.  Вақт ўтиши билан яқинларининг руҳий кўмаги ва кучли иродаси туфайли у ўзидан уялмайдиган бўлди.

Турия ҳаётидаги асосий инсон унинг йигити эди. У севган инсони учун полициядаги ишини ташлади, Турияни бир дақиқа ҳам ёлғиз қолдирмади. Майкл бундан тўрт йил олдин Турия жонлантириш бўлимида даволанаётганида бриллиант кўзли узук сотиб олди ва унинг бармоғига тақиб қўйди. Турия Питт ва Майкл Хоскинс ҳозирда тўйга тайёргарлик кўрмоқда.   

 

 “Турия одамларнинг унга ачинишини истамайди. У жуда гўзал ва бетакрор. У шунчаки ўз ҳаёти билан яшашни хоҳлайди. Турия сайр қилишни ёқтиради, океанни яхши кўради. Биз ҳар доим биргамиз. Тўғри унинг териси, ташқи кўриниши бироз ўзгарган, аммо у ўша мен севган Турия”, - дейди Майкл.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+34° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81