1

Самарқандда аёлини ўлдириб, уйини ёқиб юборган эркакка суд ҳукми ўқилди (видео)

ЖИНОЯТ 13.01.2021, 13:06
Теглар: Видео, ​Самарқанд
Самарқандда аёлини ўлдириб, уйини ёқиб юборган эркакка суд ҳукми ўқилди (видео)

Самарқанд шаҳрида уй-жой масаласида ўзаро келиб чиққан низоли вазият сабаб хотинини қасддан ўлдирган ва уйини ёқиб юборган шахсга нисбатан Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судида ҳукм ўқилди. Бу ҳақда "Замон" информацион дастурида хабар қилинди. 

Маълум қилинишича, эркак 2001 йилда ҳам аёлини ўлдиришга уринган. Унга нисбатан 2001 йилда Жиноят кодексининг 97-моддаси асосан 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Бироқ ўшанда аёли даъвоси йўқлигини билдириб, суддан енгиллик сўрагани сабаб жазо енгиллаштирилиб, 5 йилга озодликдан маҳрум қилинган. Шундан сўнг у амнистия билан озод қилинган.

Тергов ва суриштирувда аниқланишича, сартарошлик билан шуғулланувчи 53 ёшли эркак ва тикувчилик қилган марҳум аёл ўртасида уй-жой масаласида келишмовчиликлар бўлиб турган. Навбатдаги жанжалларнинг бирида эркак аёлини ўлдириб қўйган. Хабарга кўра, эркак ўз жонига ҳам қасд қилган, бироқ тасодиф сабаб ўлмай қолган. 

Судланувчи судга берган кўрсатмасида аёли уни умуман ҳурмат қилмаганини, укаси ва сингилларига ёрдам қилгани аёлга ёқмагани, шу сабаб тез-тез оилавий келишмовчиликлар бўлишини айтган. Шунингдек, эркак ўз айбига иқрор бўлган.

У Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилди ва унга ушбу модда билан 18 йилдан озодлик маҳрум этиш жазоси белгиланди.

Шарҳлар

Самарқандда 8 синф қиз чақалоқ дунёга келтирди

10.05.2024, 15:34

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Самарқандда мактабнинг 8 синф ўқувчиси она бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани маълумот берди. Аниқланишича, Самарқанд вилоятидаги мактабнинг 8 синф ўқувчиси, вояга...
Самарқандда ўқувчи қизга шилқимлик қилган ўқитувчи атига 3 суткага қамалди

06.05.2024, 15:23

Қайд этилишича, 1997 йилда туғилган йигит 24 январь куни соат 11:30 ларда ўзи ишлаб келаётган Ургут туманидаги мактабда дарс ўтиш жараёнида шу мактабнинг 11 синфида...
Самарқандда 8 синф қизни уриб юборган ҳайдовчи мактаб ўқувчиси экани аниқланди

06.05.2024, 14:19

Самарқанд шаҳрида 29 апрел куни Cobalt машинаси 15 ёшли ўқувчи қизни уриб юборгани, оқибатда қиз тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилгани ҳақида хабар берилган эди.Соат 17:00...
Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди

02.05.2024, 16:46

Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ инспекторлари ички ишлар органлари сафидан бўшатилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.Маълум қилинишича, инспектор машинани тўхтатган ва ҳайдовчидан...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1