1

Янгиҳаётда 8 ойлик чақалоғини 10.000 АҚШ доллар эвазига сотмоқчи бўлган аёлга ҳукм ўқилди

ЖИНОЯТ 04.08.2021, 19:19
Теглар: Суд, Чақалоқ
Янгиҳаётда 8 ойлик чақалоғини 10.000 АҚШ доллар эвазига сотмоқчи бўлган аёлга ҳукм ўқилди

Жиноят ишлари бўйича Янгиҳаёт туман суди раиси Бахром Ташпулатовнинг раислигида ўтган очиқ суд мажлисида 8 ойлик чақалоғини 10.000 АҚШ доллар эвазига қонунга хилоф равишда сотмоқчи бўлган 25 ёшли аёлга ҳукм ўқилди.

Суд мажлиси давомида аёл айбига тўлиқ иқрорлигини билдирди. 

Аёл таҳминан 1-2 йиллар олдин бир эркак билан танишиб қолган. Иссиқхонада ишлаб юрганида бир нафар ўғли бўлган ва иккинчи фарзандига ҳомиладор экан. Орадан вақт ўтиб, иккинчи ўғил фарзанди дунёга келган. Аёлнинг айтишича, шароити жудаям оғир, болалларига қарашга ва уларни таъминлашга имконияти бўлмаган. Эркак эса бир ой олдин аёлга “болаларингни биттасини бериб юбор, уларни боқа олмаяпсан, қийналяпсан. Севишиб турмуш қуришган бир аёл бор экан, боласи йўқ, савоб бўлади”, деган. Аввалига “Йўқ, бера олмайман, қамалиб кетишни хоҳламайман”, деган аёл вақт ўтиб, атрофидагилариниг бу таклифига рози бўлган.  

Ҳатто харидорга “болани олиб қўймайман ва даъво қилмайман” деб тилхат ҳам ёзиб берган. Аёл 10.000 АҚШ долларни олиб, ҳозирда 8 ойлик бўлган фарзандини харидорга берганида Департамент ходимлари томонидан тегишли хужжатлар расмийлаштирилган.  

2021 йил 3 август куни суд юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, суд мажлисида сўроқ қилинган гувоҳларни кўрсатмаларини тинглаб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қарорларига риоя қилиб, ҳукм қилди. Аёлни ЖКнинг 135-моддаси 3-қисмининг “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбдор деб топиб, ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, унга нисбатан 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Тайинланган жазоси умумий тартибли калонияларда ўташлик белгиланди.

Шарҳлар

Самарқандда 8 синф қиз чақалоқ дунёга келтирди

10.05.2024, 15:34

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Самарқандда мактабнинг 8 синф ўқувчиси она бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани маълумот берди. Аниқланишича, Самарқанд вилоятидаги мактабнинг 8 синф ўқувчиси, вояга...
Фарғонадаги экин даласига янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди (видео)

04.11.2023, 12:37

Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...
⚡️Наманганда чақалоқ ЙПХ автомобилида туғилди (видео)

24.01.2023, 10:05

Наманганда аёл ЙПХ автомобилида туғуруқхонага олиб кетилаётганида фарзандини дунёга келтирди. Бу ҳақда ЙҲХХ матбуот хизмати хабар бермоқда.Маълум қилинишича, 4P-112 Фарғона халқа автомобиль йўлининг 20 километрида...
Тошкентда 100 нафар одамни алдаб, 55 нафарини хорижга юборган жиноий гуруҳга суд ҳукми ўқилди (видео)

30.11.2022, 21:19

Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судида 100 нафар жабрланувчини ишончига кириб, қарийб 550 миллион сўмни талон тарож қилган 3 нафар судланувчига оид жиноят иши...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1