1

Райҳон Уласенова “Даракчи” мухлислари учун махсус ширинлик тайёрлади

СУҒДИЁНА 28.04.2016, 12:46
Теглар: Таом, Актриса
Райҳон Уласенова  “Даракчи” мухлислари учун  махсус ширинлик тайёрлади

Саҳифамизнинг галдаги меҳмони актриса Райҳон УЛАСЕНОВА ширинлик тайёрлашда уста бўлмагани боис, бу борада «Палет» ресторанинг ширинлик бўлими бош ошпази Нурмуҳаммад МЎМИНОВдан махсус сабоқ олди. Натижасига ўзингиз гувоҳ бўлишингиз мумкин…  
 

Ширинлик учун зарур масаллиқлар:
50 гр.сут,
350 гр. қаймоқ,
100 гр. шакар,
6 та тухум сариғи,
ванил қаламчаси,
безатиш учун мавсумий мевалар, таъбга кўра музқаймоқ.

Тайёрланиши:
1-жараён:

Идишга қаймоқ, сут, шакар, ванил қаламчаси солинади. Ванил қаламчасини ўртасидан бўлиб, кейин кўндалангига кесилади. Сўнг пичоқ билан усти қириб, мағзи масаллиққа қўшилади ва газга қўйилади. Шакар эриши учун масаллиқни аралаштириб туриш лозим. Битта қайнаб чиқса кифоя, газдан олиб совитилади.     

2-жараён:
Совиган масаллиққа тухум сариғи солиб аралаштириб турилади. Тайёр бўлган аралашмани шишали қолипга элакчадан ўтказиб қуйилади. Сабаби, тухум сариғининг дурдаси элакда ушлаб қолиниши керак. Ва шиша қолипдаги аралашмани ўрта оловдаги сувда 50 дақиқа пишириб олинади. 

3-жараён:
Газдан олиб, устига шакар сепилади ва махсус мосламада куйдирилади. Бу ширинликка карамель таъм беради. Устини мавсумий мевалар ҳамда музқаймоқ билан безатилади. Ҳамма таъбга кўра турлича кўриниш бериши мумкин.

ЭСЛАТМА!
Шишали исталган шаклдаги қолипдан фойдаланишингиз мумкин. Шиша қолип бўлишига эътибор беринг, йўқса сувда қайнаётганида ёрилиб кетади.  

Ванил қаламчасининг ўрнига бир чимдим ванилин солса ҳам бўлади.

Сутни ўрнига қаймоқ ишлатиш ҳам мумкин. 

РАЙҲОН УЛАСЕНОВАДАН ФОЙДАЛИ МАСЛАҲАТЛАР
Творог ёки сметана узоқ муддат сақланиши учун улар сақланадиган идиш ёки банкани устки қисмини пастга тўнкариб қўйинг. Шунда вакуум ҳосил бўлади ва сут маҳсулотингиз моғорлаб қолишига сабаб бўладиган бактериялар пайдо бўлишини олди олинади. 

Редиска, сельдер, сабзи барралигини йўқотса, уларни муз ва хом картошка солинган сувга ботириб қўйинг. Маҳсулотлар кўзингиз ўнгида асл ҳолига қайтади.

Сарғайиб қолган кўкатларни эса ташлаб юборишга шошилманг! Уларни тўғраб, музлатгичнинг муз идишига солиб, устидан оливка ёғидан қуйинг. Уни музхонада сақланг, зарур вақтда салат, соус ва шўрваларга ишлатсангиз бўлади.

Картошка ниш отмасин, десангиз уни олма билан бирга сақланг. Олмадаги этилен нишлар пайдо бўлишига йўл қўймайди.

Тухум узоқ сақланиши учун совутгичга солишдан олдин унга ўсимлик ёғи суринг.

Бир неча томчи лимон суви зарур бўлса, уни кесиш шарт эмас. Лимонни тиш тозалагич билан тешиб, сал сиқсангиз, шу заҳоти либом шарбати томчилай бошлайди. Сўнг тешикни скотч билан ёпиб, музлатгичга сақлайверасиз.   

Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА тайёрлади.

Шарҳлар

Гавҳар Шариповага ҳайдовчи шилқимлик қилганлиги ҳолати юзасидан қўшимча баёнот берилди

20.11.2019, 14:21

“Актрисага шилқимлик қилинган, у эса юриб кетаётган юк машинадан ўзини ташлаган” Қашқадарё ЙҲХБ қўшимча баёнот берди.2019 йил 18 дан 19 ноябрга ўтар кечаси соат 02:20...
Шавкат Комилов суратга олиш жараёнида актрисани ўлдириб қўйишига бир баҳя қолди (видео)

05.11.2019, 00:13

“Ёлғизлар”, “Кўз ёшим”, “Дард” каби ўн бешдан зиёд фильмлари орқали танилган актёр Шавкат Комилов иштирокида видео  тарқалди...Унда актёр, портнёри Азиза Ёқубовани чин маънода ўлдириб қўйишига...
​АКТРИСА АСАЛ ШОДИЕВА ТАДБИРКОРЛИККА ҚЎЛ УРДИ (ФОТО, ВИДЕО)

21.09.2017, 15:12

Асал Шодиеванинг Инстаграмдаги ижтимоий тармоғида ўзига хос дизайндаги либослар тўплами акс этган суратлар пайдо бўлди. Маълум бўлишича, мазкур либослар актрисанинг ғояси билан яратилган бўлиб, Miel...
​СИТОРА АЛИМЖОНОВА ШАХСИЙ ҲАЁТИНИ МУҲОКАМА ҚИЛГАНЛАРГА МИННАТДОРЧИЛИК БИЛДИРДИ

14.08.2017, 12:34

Актриса Ситора Алимжонова 8 август куни турмушга чиқди. Унинг тўйи Таиланднинг Пхукет оролида бўлиб ўтди.Ситора ўз интервьюларида турмуш ўртоғининг 27 ёшда эканлигини ва у тадбиркорлик...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1