Аввал хабар қилганимиздек, 2022 йил 21 июль куни Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида бахтсиз ҳодиса содир бўлиб, унинг оқибатида 23-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотининг 4 ёшли тарбияланувчиси сувда чўкиб кетиб, вафот этди.
Ҳодиса юзасидан Бош прокуратура маълумот берди.
Маълум қилинишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 116-моддаси 3-қисми (Касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик) ҳамда 167-моддаси 2-қисми “г” банди (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилди.
ДМТТнинг молиявий фаолияти ўрганилганда, тарбияланувчилар учун сарфланиши лозим бўлган 24,3 млн. сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари талон-торож қилинганлиги ҳам аниқланган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
06.05.2024, 17:56
Ижтимоий тармоқларда Хоразм вилояти Гурлан туманидаги мактабгача таълим муассасасида тарбиячининг болаларни калтаклаётгани акс этган видеолавҳа тарқалганди. Ҳолат юзасидан вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолат юзасидан муносабат...30.04.2024, 18:42
“Давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамасининг қарори (246-сон, 29.04.2024 й.) қабул қилинган.Қарорга кўра, 2024 йил 1 июндан...19.04.2024, 13:43
Жорий йилнинг 11 апрель куни Фарғона шаҳардаги “Шодлик Қиргули авто” МЧЖда назоратчи бўлиб ишловчи З.С. (аёл) ҳамда Фарғона-Тошлоқ йўналишида қатновчи ҳайдовчи Б.О. ўртасида ўзаро келишмовчилик...04.11.2023, 12:37
Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...