Ижтимоий тармоқларда икки нафар қизнинг беҳаё ҳаракатлари акс этган видео тарқалиб кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлган эди.
Мазкур ҳолат юзасидан Бектемир тумани ИИО ФМБ томонидан Ю.Б. ҳамда А.К.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарилк тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (“Майда безорилик”) билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, ҳужжатлар Жиноят ишлари бўйича Бектемир туман судига тақдим этилганди.
Бугун, 27 октябрь куни мазкур судда маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) билан ҳуқуқбузар деб топилган Ю. Б. (1993 йилда туғилган, ёлғиз она, бир нафар вояга етмаган фарзанди бор) ва А. К. (1985 йилда туғилган, ёлғиз она, бир нафар вояга етмаган фарзанди бор) га оид маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилди.
Иш ҳужжатларига кўра, ҳуқуқбузар аёллар ҳеч қаерда ишламай модделлик агентлигининг буюртмасига кўра, рекламада бир марталик даромад топиш мақсадида 15, 16 октябрь кунлари Тошкент шаҳри Бектемир тумани бозорида ўтказилаётган “Drift show” кўргазмасида иштирок этиб, ичимликни реклама қилиш вақтида, жамиятда ўрнатилган қонун қоидаларни қасддан менсимасдан, аёл жинсига мансуб бўла туриб, халқ орасида бир бирлари билан ўпишган.
Суднинг қарорига кўра, улар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) да назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, уларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди.
Ойбек Шукуров Darakchi.uz' учун махсус.
17.11.2023, 09:49
3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...16.11.2023, 12:40
Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги тўйда вертолётдан фойдалангани акс этган видео тармоқларда тарқалган эди. Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазур ҳолат бўйича маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, ИИББ...10.11.2023, 12:45
Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...04.11.2023, 12:37
Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...