1

Бустер доза билан такрорий эмланиш мумкинми? ССВ аҳолини қизиқтирган масалага ойдинлик киритди

САЛОМАТЛИК 11.01.2023, 12:25
Бустер доза билан такрорий эмланиш мумкинми? ССВ аҳолини қизиқтирган масалага ойдинлик киритди

Бугун юртимизда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ вазият барқарор. Бироқ Шимолий ва Жанубий Америка, Европа ва Шарқий Осиё минтақаларида жойлашган қатор мамлакатлардаги эпидемиологик ҳолат ҳануз мураккаблигича қолмоқда.

Бу эса касаллик ҳали ортга чекинмагани, шу сабабли COVID-19нинг оғир асоратларидан ҳимояланиш учун вирусга қарши тўлиқ босқчиларда вакцина олиш, айниқса, бустер доза билан эмланиш зарурлигини кўрсатади.

Хўш, бустер доза ўзи нима? Бустер доза билан кимлар эмланади? Тўлиқ босқичда эмланганлар бустер дозани қачон олади? Бустер доза тури аввал олинган вакцина билан бир хил бўлиши керакми? Бустер доза билан такрорий эмланиш мумкинми? Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати айни пайтда аҳолини қизиқтирган мазкур саволларга ойдинлик киритди. 

Бустер доза — тўлиқ эмланган фуқароларнинг касалликка қарши иммунитетини янада мустаҳкамлаш учун қайта олинадиган вакцина дозасидир.

Коронавирус инфекциясига қарши иммунитетни ошириш мақсадида тўлиқ вакцина курсини олган фуқаролар (2 ёки 3 маротаба эмланганлар) бустер доза билан ихтиёрий эмланади.

Фуқаролар тўлиқ вакцина курсини олганига 6 ой ва ундан ортиқ вақт ўтгандан сўнг бустер доза билан эмланиши мумкин. Бустер дозани вакцинанинг ҳар қандай туридан фойдаланган ҳолда олиш мумкин.

Қайд этилишича, ЖССТ коронавирусга қарши такрорий равишда бустер доза билан эмланиши зарур бўлган аҳоли қатлами рўйхатини эълон қилган. Унга кўра, ҳомиладор аёллар, иммунитети заиф кишилар, қатор сурункали касалликларга чалинган беморлар, кекса ёшли инсонлар, шифокорлар кучайтирувчи дозада такрорий вакциналар олиши мақсадга мувофиқ.  

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1