1

Бўйра, намат, кигиз – гиламнинг аждодлари

МОЗИЙДАН САДО 02.06.2023, 21:29
Бўйра, намат, кигиз – гиламнинг аждодлари

Одамлар қадим замонларда дастлаб тупроқ ва заҳдан сақловчи қамиш, зиғир пояларидан тўқилган бўйрадан фойдаланганлар. Ҳатто каноп, қичитқи ўт кабилардан ҳам тўшамалар тўқилган.

Ҳаёт ривожланди. Бўйрадан сифатли ва “умри” узоқроқ бўлган кигиз, палос, наматлар пайдо бўлди. Улар жундан босиб тайёрланган, айниқса, чорвачилик ривожланган минтақаларда  кенг оммалашган. 

Жун иплар пайдо бўлиши Марказий Осиёда гиламдўзликнинг ривожланишида туб бурилиш ясади.

Ҳали тасвирий санъат қоятошлардаги суратлар шаклида бўлганида ҳам гиламдўзлик бор эди. Гилам уйни ёмон назарлардан асраган. Гиламдан ўтовлар ясалиб, инсонга бошпана бўлган. Тарихга поёндоз, дунёга машҳур санъатни авлодларга етказиш муҳимдир.

Манба: “Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида” нашри “Ўзбекистон гиламдўзлиги: асрларга тенгдош анъана” китоб-альбоми, XIV жилд. Лойиҳа ҳомийси –"ErieiGroup".

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1