Камералар энди йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтаётган фуқароларни ҳам қайд этади. Бу ҳақда ҳукумат қарори қабул қилинди.
Ҳукумат қарорига асосан, фото ва видео қайд этиш тизими пиёдаларни ўтказмаслик ва фуқароларнинг йўлнинг белгиланмаган жойдан кесиб ўтиши каби қоидабузарликларни қайд этиши лозимлиги белгиланди.
Пиёдалар ҳам энди хушёрликни ошириши керак. Акс ҳолда у ҳам жарима тўлашига тўғри келади.
Йўлларда ҳаракат хавфсизлигини самарали ташкил этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти соҳасини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 329-сон қарори ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчаларни киритиш тўғрисида” 197-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қуйидагиларни қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 329-сон қарори билан тасдиқланган 2023-2026 йилларда темир йўл транспорти соҳасини ислоҳ қилиш бўйича “йўл харитаси”нинг 19-бандида темир йўл кесишмаларида йўл ҳаракати қоидаларини назорат қилувчи “ақлли” қурилмаларни ўрнатиш орқали хавфсизлик даражасини ошириш чораларини кўриш;
“Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда” республика жамғармаси ҳисобидан йўл бўйида жойлашган мактаблар олдида, камида тўрт тасмали йўллардаги пиёдалар ўтиш жойларида ҳамда йўл-транспорт ҳодисалари ўчоқларида белгиланган тезликни ошириш, пиёдаларни ўтказмаслик ва фуқароларнинг йўлнинг белгиланмаган жойдан кесиб ўтиши каби қоидабузарликларни аниқловчи махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситаларини ўрнатиш;
2024 йил 1 июлдан бошлаб йўл бўйида жойлашган мактаблар олдида, камида тўрт тасмали йўллардаги пиёдалар ўтиш жойларида, йўл-транспорт ҳодисалари ўчоқларида, темир йўл кесишмаларида махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари Ички ишлар вазирлигининг “Хавфсиз шаҳар” тизимларини ривожлантириш маркази томонидан “Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда” республика жамғармаси маблағлари ҳисобидан босқичма-босқич ўрнатилади.
Бунда:
21.07.2021, 22:13
Ижтимоий тармоқларда "Tracker" русумли, 01 779 VSC давлат рақам белгили махсус хизмат автомобилининг том қисмига ўрнатилган мослама акс этган видеолавҳа тарқалиб турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.ИИВ...18.01.2021, 22:46
Бугун, 18 январь соат 00-05 ларда Ангрен шаҳрида яшовчи 22 ёшли Д.Қ. шаҳардаги «А.С» МЧЖ ҳудудига яширин тарзда кириш мақсадида ташкилот ён деворларидаги видео кузатув...12.11.2019, 17:38
Тошкент шаҳар ИИББ ўтган ҳафта давомида ЙПХ инспекторлари томонидан қайд этилган ЙҲҚ қоидабузарликлари тўғрисида маълумот берди.Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан олиб борилаётган профилактик тадбирлар, автоматлаштирилган...12.11.2019, 09:09
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот берди.10 ноябрь куни кун давомида Тошкент шаҳар Ички ишлар...