1

Фарзандларимиз ҳақидаги 7 факт, эътибор беринг!

СУҒДИЁНА 25.10.2016, 11:54
Теглар: Аёл, Ота-она, Она ва бола
Фарзандларимиз ҳақидаги 7 факт, эътибор беринг!
  1. Руҳшуносларнинг олиб борган тадқиқотларига кўра, болалар илк муҳаббат билан 5-7 ёшларида учрашишади. Аҳамият берган бўлсангиз, айнан шу даврда болалар «мен ойиси», «мен дадаси» бўламан каби ўйинлар ўйнашади. Мутахассислар бу даврдаги муҳаббатни болага тўғри тушунтириб, унда қарши жинс вакилиги нисбатан меҳр, эътибор тушунчаларини ҳосил қилиш керак дейишади.
  2. Оилада янги фарзанд туғилса, катталари онасини чақалоқдан қизғонишади. Аҳамият берган бўлсангиз, рашк туйғуси ўғил болаларда кучлироқ. Қизалоқлар эса у қадар қизғонишмайди. Сабаби қизларда кичиклигиданоқ оналик туйғусига мойиллик бўлади.
  3. Янги туғилган чақалоқ ўз онасининг овозини юзлаб аёллар орасидан ажратиб олади. Руҳшунослар фикрича, бола дунёга келмасидан олдин онасининг овозини эшитади. Бу эса унда овоз ажратиш рефлексини пайдо қилади.
  4. Болакай 6-7 ойлигида табассум қилишни ўрганади. Онаси, отаси ва атрофдагилар қувонганидан кулади. Буни мутахассислар рефлексларнинг шаклланиш даври дейишади.
  5. Педагокларнинг хулосасига кўра, болаларни бирор ишни бажаришга мажбурлаб бўлмайди. Айнан мажбурлов чоралари боланинг ақлий ривожланишига таъсир қилиб, унда қайсарликни келтириб чиқаради.
  6. Болалардаги рақобатчилик 5-6 ёшларда пайдо бўлади. Баъзилар буни очиқ-ойдин кўрсатишади, баъзилар эса билдирмай бирор айёрликни ўйлаб чиқаришади. Рақобатчиликни тушунгани яхши, аммо бу борада қандай йўл тутиш кераклигини ўргатиш керак.
  7. Фарзандингиз ўзига ишонган, қийинчиликлардан чўчимайдиган инсон бўлишини истасангиз болалигидан уни рағбатлантиринг. «Сен энг яхши боласан!», «Уддалайсан!» айнан мана шундай мақтов сўзлари болага қанот беради. Бунинг учун болангиз мактаб ёшига етишини кутманг. Бешикдан руҳини чиниқтириб боринг. 

Шарҳлар

Аёлни қотилликка бошлаган рашк: Янгийўллик жувон бошқа аёлга уйланмоқчи бўлган шаръий никоҳидаги эрини ўлдириб қўйди...

23.08.2021, 16:08

Қишнинг қировли кунларидан эсон-омон чиқиб олган Комилжон ота кенжа фарзанди Муродни (исм-шарифлар ўзгартирилган) уйлаш мақсадида тўй тайёргарликларини бошлаб юборди. Узоқ изланишлардан сўнг қиз ҳам топилди. Бироқ унаштирув...
Аёлнинг жони қирқта, аммо қисмати биттами? Ёхуд зўравонлик ва тазйиқ қурбонлари… (видео)

01.06.2021, 18:32

Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда хотин-қизларнинг таҳқирланиши, аёвсиз калтакланиш ҳолатлари акс этган хабар ва воқеалар ҳақидаги чиқишлар кескин ортиб кетди. Аммо бу каби вазиятлар кечагина содир...
Фарғонада 32 яшар аёл томорқасида кўкнори етиштираётгани аниқланди

13.05.2021, 22:34

Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида 32 яшар аёл уйининг томорқасида кўкнори ўсимлиги етиштираётгани аниқланди, дея хабар бермоқда ИИВ матбуот хизмати.Қайд этилишича, 2021 йилнинг 5 май куни...
Навоийлик аёлнинг уйига келган меҳмонлардан бири бошқасини пичоқлади

13.12.2019, 10:00

Жорий йилнинг 5 декабрь куни соат 13:00ларда Навоий шаҳрида яшовчи, 1974 йилда туғилган Л.А. исмли аёлнинг уйига танишлари меҳмонга келади.Улардан бири 1972 йилда туғилган Д.К....
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1