1

Ажрашган оилаларда оталар томонидан вояга етмаган болаларга бошпана қилиб бериш масаласи кўриб чиқилмоқда

ЖАМИЯТ 25.10.2016, 14:39
Теглар: Ота, Оила
Ажрашган оилаларда оталар томонидан вояга етмаган болаларга бошпана қилиб бериш масаласи кўриб чиқилмоқда

Жорий йилнинг 20 октябрида Тошкент шаҳар ҳокимининг “Тошкент шаҳрида оила муносабатларини мустаҳкамлаш ва никоҳдан ажратиш ҳолатларининг олдини олишга қаратилган кенг қамровли чора-тадбирларни амалга ошириш, бунда тегишли давлат органлари ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигини янада кучайтириш тўғрисида” Қарори имзоланди.

Ушбу қарорга кўра, энг аввало, шаҳар ва туманлар кесимида тузилган ишчи гуруҳларига оилавий ажримларнинг одини олиш борасида чуқур таҳлиллар олиб бориб, оила қураётган шахсларнинг мажбурият ва масъулиятини ошириш, ажрим қайд этилган ҳолатда биринчи навбатда вояга етмаган фарзандларнинг уй-жой билан таъминланиши, алиментнинг тўлиқ ундирилишига эришиш, ундан бўйин товлаш ҳолатларига қарши амалдаги қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифлар тайёрлаш вазифаси юклатилмоқда. 

Имконияти бўла туриб, оиласи, фарзандларини уй-жой билан таъминламаган, оиласини моддий қийин аҳволга солиб қўйган эркаклар, фоҳишабозлик билан шуғулланиб оилаларнинг ажримига сабабчи бўлаётган аёллар кенг жамоатчилик орасида муҳокама қилинади. Бир ой муддатда уй-жойсиз қолган вояга етмаган фарзандлар мониторинг қилиниб, уларнинг оталари томонидан уларга бошпана қилиб бериш масаласида жиддий иш олиб бориш масаласи ҳам илгари сурилмоқда.

Қарорда тўйдан кейин келинни бир ой муддатда (агар Тошкент шаҳрида доимий рўйхатда турса) куёв яшайдиган хонадонга (бу хонадон кимнинг мулки бўлишидан қатъий назар) рўйхатга қўйиш борасида вазифалар қўйилган. Умуман, бу борада ҳам келинлар ва вояга етмаган фарзандларнинг ҳуқуқларини таъминлаш бўйича кескин иш олиб борилади.

Шарҳлар

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп?

26.09.2021, 17:45

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп? Давлат статистика қўмитаси маълумот берди. Унга кўра, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида жами 8 871 412 та оила...
Ўзбекистонда 2030 йилга қадар оила институти янада мустаҳкамланади

27.05.2021, 16:56

АОКАда “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти раҳбарлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.Анжуманда  “Ўзбекистон Республикасида оила институтини 2030 йилгача янада мустаҳкамлаш концепцияси” мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида...
Ўзбекистонда қанча оила фақат шаърий никоҳ асосида яшагани аниқланди

14.11.2019, 18:36

 Ўзбекистонда ФҲДЁ органлари ҳокимликлар тасарруфига ўтказилгач, фақатгина шаърий никоҳ билан яшаб келган 20 минг 350тадан ортиқ оила аниқланиб, уларнинг никоҳи қонунийлаштирилди.Бу ҳақда 13 ноябрь куни оила...
«ИЧКИЛИК БЎЛМАСА ЭДИ...»

23.12.2017, 17:11

Сайёра, 30 ёш, Жиззах вилояти: — Турмушга чиққанимга ўн йил бўлибди. Икки фарзандим бор. Қайнона-қайнотам билан бирга яшаймиз. Шу йиллар ичида тинч, осойишта, хотиржам яшаганимни...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1