1

Калифорния университети олимлари гипертониядан самарали ҳимояланиш йўлини топишди

САЛОМАТЛИК 04.01.2024, 09:46
Калифорния университети олимлари гипертониядан самарали ҳимояланиш йўлини топишди

АҚШнинг Калифорния университети олимлари 5100 киши иштирокида ўтказилган 30 йиллик тадқиқот натижаларини эълон қилди. Ушбу хулосалар жисмоний фаоллик катта ёшли кишиларда гипертония ривожланишига қандай таъсир қилишини акс эттиради.  

Тадқиқот аввалида 18 ёшдан 40 ёшгача бўлган қатнашчиларнинг ҳаётий фаолияти таҳлил қилинди. Сўнгра уларнинг 40 ёшдан 60 ёшгача бўлган даврдаги саломатлик кўрсаткичлари ўрганилди.  

Якунда гипертониянинг олдини олиш учун ёшликда ҳафтасига камида беш соат жисмоний машқ қилиш керак, деган хулосага келинди.  

Хўш, бу янгиликнинг ўзига хос жиҳати нимада?

Гап шундаки, ушбу мавзуда аввал ҳам қатор изланишлар олиб борилган. Уларга таяниб, шифокорлар келгусида қон босими билан боғлиқ муаммоларга дуч келмаслик учун ҳафтада 150 дақиқа ўртача ёки 75 дақиқа интенсив жисмоний фаолликни тавсия қилади.  

Янги тадқиқот эса бу кўрсаткични тахминан икки баравар ошириш зарурлигини тасдиқлади. Яъни ёш ўтиши билан қон босими хасталикларидан азият чекмаслик учун кунига атиги бир соат бадантарбия ва енгил жисмоний машқлар билан шуғулланиш кифоя.  

Қолаверса, мутахассислар гипертониядан ҳимояланишда бошқа профилактик усуллар, жумладан, туз истеъмолини камайтириш, вазнни назорат қилиш, спиртли ичимликлардан тийилиш ва чекишни ташлаш муҳимлигини таъкидлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1