1

АҚШ юборишни ваъда қилиб 9000 доллар олган фуқаро қўлга тушди

ЖИНОЯТ 11.01.2024, 13:12
АҚШ юборишни ваъда қилиб 9000 доллар олган фуқаро қўлга тушди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда  тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Департамент Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Унда фуқаро С.С. фуқаро М.А.ни 18 000 АҚШ доллари эвазига Туркия, Қатар ва Мексика давлатлари орқали Америка Қўшма Штатларига ўтказиб қўйишни ваъда қилиб, шундан 9 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Наманган вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро М.У. фуқаро А.А.нинг ишончига кириб, унинг ўғли Д.Н.ни Корея давлатига ишга юбориш учун танишлари ёрдамида виза олиб бериши эвазига 2 600 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланиб, ушбу пуллар ҳисобидан 300 АҚШ долларининг қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилган. 

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1