1

Самарқандда бир аёл ўзини ёқиб юборди, яна бири эса ўзини осди

ЖИНОЯТ 12.01.2024, 10:30
Самарқандда бир аёл ўзини ёқиб юборди, яна бири эса ўзини осди

Самарқанднинг икки туманида ўз жонига қасд қилиш ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда “darakchi.uz”га Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилди.

Маълум қилинишича, 2024 йил 1 январ куни соат тахминан 09:30 ларда Пайариқ тумани, "Маданият" МФЙ, Қорахони қишлоғида яшовчи 1991 йилда туғилган П.С руҳиятидаги ўзгариш сабабли ўзининг яшаш уйи ҳовлисида ўз устига суюлтирилган газ конденсатини сепиб, олов ёқиб, ўз жонига қасд қилган. 

Экспертиза хулосасига кўра С.Примованинг ўлими мурда танасининг 100 фоиз термик куюши оқибатида юзага келганлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолатда ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш жинояти аломатлари мавжудлиги ҳамда бир қатор тергов ҳаракатларини ўтказмасдан туриб қонуний тўхтамга келиш имконияти йўқлигини инобатга олиб, ЖКнинг 103-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Шунингдек, жорий йилнинг 6 январь куни Нарпай тумани, Чархин қишлоғида яшовчи 1991 йилда туғилган фуқаро  А.И. ўзининг яшаш уйи молхонасининг болор қисмига ўзини осиб ўз жонига қасд қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан И.Азимованинг  ўлими ҳолати юзасидан суд тиббий экспкртиза ҳамда унинг оила аъзолари ҳамда яқин қариндошлари томонидан оилавий низолари, шунингдек, бирор киши  И.Азимованинг устидан шикоят қилиб маҳаллага оғзаки ёки ёзма тартибда мурожаат қилган-қилмаганлиги ҳақида ҳамда воқеа содир бўлган куни ёки ундан олдин  И.Азимованинг яшаш хонадонида яқин қариндошлари ёки бирор-бир киши ўртасида уруш-жанжал бўлган-бўлмаганлигини аниқлаш мақсадида тегишли идораларга алоҳида топшириқ ва хизмат текшируви тайинланган.

Ҳозирда туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1