1

Ўзбекистонда бачадон бўйни саратони ҳар 100 минг нафар аёлдан 11 нафарида учрайди

САЛОМАТЛИК 21.02.2024, 13:28
Ўзбекистонда бачадон бўйни саратони ҳар 100 минг нафар аёлдан 11 нафарида учрайди

Вирусология илмий-текшириш институти ҳамда  Жанубий Кореянинг KOFIH фонди ўртасида тузилган ҳамкорликдаги Меморандум асосида Тошкент шаҳрида 5 та, Андижон вилоятида  2 та, Самарқанд вилоятининг 4 та оилавий поликлиникаларда 30-49 ёшли аёллар орасида бепул скрининг ўтказилди. АОКАда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раҳбарияти, халқаро ташкилотлар вакиллари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Қайд этилишича, скринингдан ўтказилган жами 44258 нафар аёлнинг 338 нафарида бачадон бўйни саратон олди касалликлари аниқланди.  

ЖССТ аёлларга бачадон бўйни саратонига чалинмасликлари учун 25-49 ёш даврларида ҳар 3 йилда, 50-64 ёш даврларида эса ҳар 5 йилда скрининг текширувларидан ўтиб туришларини тавсия этади.  

Қизларни келажакда бачадон бўйни саратони касаллигидан сақлаш учун эса уларни 9-14 ёш даврида одам папиллома вирусига қарши эмлаш тавсия этилади.

Одам папиллома вирусларига қарши эмлаш орқали бачадон бўйи саратонига чалинишни 90% ҳолатларда олдини олишга эришилади.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1