1

Умуртқа поғонаси жароҳатларини тикловчи нейроимплантат яратилди

САЛОМАТЛИК 22.02.2024, 10:09
Умуртқа поғонаси жароҳатларини тикловчи нейроимплантат яратилди

Орқа мия жароҳатларидан сўнг умуртқа поғонасининг шикастланган қисмида нерв сигналлари узатилиши тўхтайди. Бу эса кўп ҳолларда фалажликни юзага келтиради.  

Россиянинг Миллий технологик тадқиқотлар университети "МИСиС" олимлари бу муаммонинг самарали ечимини топди. Улар томонидан орқа мияда нерв ўтказувчанлигини тикловчи нейроимплантат яратилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди. 

Ушбу восита биомослашувчан материалдан ясалган бўлиб, бемор тўқималари ўсишига имкон берувчи махсус чизиқлар билан қопланган.  

Мослама нерв ҳужайраларини қўллаб-қувватлаш учун жароҳат жойига ўрнатилади. Вақт ўтиши билан у соғликка зиён етказмаган ҳолда тана ичида эриб кетади. Натижада умуртқа поғонасидаги нерв импульсларининг ўтказувчанлиги тикланади ва бемор соғлом ҳаётга қайтади.

Тадқиқотчилар фикрича, нейроимплантат аллақачон лаборатория синовларидан муваффақиятли ўтган. Навбатдаги клиник текширувлар якунлангач, у тиббий амалиётга татбиқ этилиши мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1