1

Қашқадарёда қиз онаси вафотидан сўнг отаси унга ва синглисига шилқимлик қилганини айтди

ЖАМИЯТ 27.03.2024, 19:34
Қашқадарёда қиз онаси вафотидан сўнг отаси унга ва синглисига шилқимлик қилганини айтди

Болалар омбудсмани котибиятига ижтимоий тармоқлар орқали ўсмир қиз ўз отаси томонидан турли шаклдаги зўравонликка учраганлиги ҳақида гапираётганлиги акс этган видео келиб тушди.

Ҳолат Болалар омбудсмани томонидан назоратга олинди.

Маълум бўлишича, қизнинг мурожаатига кўра, 2008 йилда туғилган М.Ш. (қиз бола) ва 2010 йилда туғилган Н.Ш. (қиз бола) ларнинг онаси 2018 йилда вафот этган.

Қиз онасининг ўлимидан сўнг, отаси Н.Р. унга нисбатан турли уятсиз-бузуқ ҳаракатлар, шилқимликлар қилиб, бир неча йил давомида муттасил калтаклаб ҳам келганлиги, турли ҳақоратлар билан унинг шаъни-қадр қимматини поймол қилганлигини билдирган.

М.Ш. ва Н.Ш. бир неча маротаба уйдан чиқиб кетганлиги сабабли бувиси Н.Л. неваралари бедарак ёқолгани ҳақида берган аризасига кўра ҳамда вояга етмаган М.Ш. ва Н.Ш. ларнинг отаси Н.Р. нинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш учун мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар прокуратураси терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб бормоқда.

 Ҳозирда вояга етмаган М.Ш. ва Н.Ш. лар ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлганлиги сабабли, Қашқадарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Вояга етмаганларни ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилган ва уларга зарурий кўмак кўрсатилмоқда.

Бу борада қўшимча маълумот берилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1