1

Канн кинофестивали доирасида ўзбек павилиони очилади

ЖАМИЯТ 27.04.2024, 09:07
Канн кинофестивали доирасида ўзбек павилиони очилади

Кинематография агентлиги Ахборот хизматининг берган хабарига кўра, 26 апрель куни Кинематография агентлиги директори Фирдавс Абдухолиқов CНCнинг аудиовизуал ҳамкорлик масалалари бўйича атташе Эммануел Фосиён билан учрашув ўтказди. Унда Канн фестивали доирасида ҳамкорлик меморандумини имзолаш бўйича келишувга эришилди.

14-25 май кунлари ўтказиладиган 77-Канн кинофестивали доирасида Ўзбекистон делегацияси ўз павилионини очади. Кинематография агентлиги ва Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази ушбу павилион очилишида иштирок этади.

Фестивал доирасида Франция миллий кинематография ва анимация маркази ҳамда Кинематография агентлиги ўртасида ҳамкорлик бўйича келишув имзоланиши режалаштирилган. Кинематография агентлиги ва Франция Миллий Кино ва анимация маркази вакилларининг сўнгги 76-Канн кинофестивалида бўлиб ўтган музокаралари чоғида пайдо бўлган келишув лойиҳаси ғояси бу йилги кинофестивалда амалга оширилади. Меморандум 18 май куни CНC павилионида имзоланади.

Шунингдек, Канн кинофестивалида 3 нафар ўзбек режиссёри ўзининг янги лойиҳалари билан CНC томонидан ўтказилаётган питчингда Ўзбекистон номидан иштирок этади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1